Туркия АҚШдан 40 та қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Туркия АҚШдан 40 та F-16 қирувчи самолётларини сотиб олишни, шунингдек, Анқарадаги мавжуд бўлган 80 га яқин Американинг қирувчиларини модернизация қилишни сўради.

Маълумотларга кўра, битим миллиардлаб долларга баҳоланган, бироқ у ҳали ҳам Давлат департаменти ва Пентагон таркибига кирувчи тегишли ҳукумат агентлиги томонидан ўрганилмоқда.

Департамент ҳукуматлараро шартномалар асосида чет элга ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш, АҚШ Қуролли Кучлари ва бошқа давлатлар ўртасидаги алоқаларни тарғиб қилиш, Вашингтоннинг мудофаа соҳасидаги хорижий шерикларига молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш учун масъулдир.

Шунингдек, ушбу тузилмалар томонидан шартномалар тасдиқланса, битим Конгресс томонидан рад этилиши мумкин. Республикачилар ва демократлар Вашингтон маъмуриятини Россиянинг С-400 зенит-ракета комплексини сотиб олиши муносабати билан Анқарага босим ўтказишга чақирмоқда.

Сентябрь ойи охирида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Москва билан бир қатор соҳаларда, жумладан, кемасозлик ва қирувчи самолётлар учун реактив двигателлар яратишда ҳамкорликни бошлаши мумкинлигини истисно қилмади.

2017 йилда Москва Анқарага С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Туркия бу тизимларни Россиядан сотиб олган биринчи НАТО давлати бўлди. Анқаранинг қарори Вашингтон ва умуман альянс томонидан кескин салбий реакцияга сабаб бўлди.