Вашингтон Мадуронинг тарафдори ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди

Америка Қўшма Штатлари Венесуела президенти Николас Мадуронинг тарафдори бўлган колумбиялик тадбиркор Алваро Пулидога тегишли ҳар қандай маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

АҚШ Давлат департаменти жума куни мукофот ҳақида эълон қилди ва АҚШ Адлия вазирлиги Алварони пул ювиш схемасига алоқадорлиги учун жиноий жавобгарликка тортаётганини таъкидлади.

“Тахминларга кўра, Пулидо ва унинг шериклари Венесуела ҳукуматининг озиқ-овқат ёрдами дастури доирасида озиқ-овқат саноатидан шахсий даромад олиш учун ишлаб чиқариш нархини атайлаб оширган”, дея қўшимча қилди у.

АҚШ Адлия вазирлигига кўра, Пулидо ва унинг ҳамкасблари қўлга олиниб, айбдор деб топилса, 100 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.