Янги Зеландия бош вазири зилзилага қарамай матбуот анжуманини давом эттирди

Янги Зеландия пойтахти Веллингтонда жума куни эрталаб зилзила содир бўлди. Бу пайтда бош вазир Жасинда Ардерн матбуот анжуманида иштирок этаётган эди. Шунга қарамай, у саволларга жавоб беришда давом этди.

Зилзила мамлакат бош вазири Жасинда Ардерннинг матбуот анжуманига тўғри келди, у ҳукуматнинг коронавирусга қарши кураш чоралари ҳақида гапираётган эди.

Зилзила пайтида Ардерн минбарни ушлаб турди, лекин конференцияни тўхтатмади, табассум билан ёзишмаларга жавоб берди: “Кечирасиз, бу мени бироз чалғитди… Илтимос, саволни такрорлай оласизми?”, деган у.

Geonet маълумотларига кўра, ер силкиниши Рихтер шкаласи бўйича 5,9 баллни ташкил этган ва унинг эпицентри Янги Зеландиянинг Шимолий ороли марказида бўлган.

Ўз навбатида, АҚШ Геологик хизмати зилзила кучини 5,6 га баҳолади ва уни пойтахт Веллингтон ва унга яқин ҳудудлар аҳолиси сезди.

Вайронагарчиликлар, қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келмаган.