Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Э.Л. ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик натижасида фуқаронинг бўйнида божхона назоратига тақдим этилмаган ва ходимнинг оғзаки сўровида айтилмаган, олиб ўтиш меъёрларидан ортиқча бўлган умумий қиймати 53 миллион сўмлик 44 грамм кумушдан ва 132 граммлик тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда хориждан учиб келган фуқаро ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнида жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз олиб ўтиш меъёрларидан ортиқ бўлган 96 миллион сўмга тенг 259 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқориаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.