Сифатли, самимий ва ишончли – All Heart Homecare

All Heart Homecare агентлиги ходимлари сизларга ана шундай хизмат кўрсатади

Ўз уйинг — ўлан тушагинг

Инсон кексарар экан, ўз-ўзидан жисмоний ва психологик-эмоционал ўзгаришларни бошидан кечиради. Гарчи одамлар қариган сари кундалик ишларни бажариши қийинлашиб борса-да, бу асосий муаммо эмас. Уларга кўп ҳолатларда оддий мулоқотга, эътиборга эҳтиёж сезади. Сир эмас, атрофдагилар уларни ҳар доим ҳам тушунишавермайди.

Шундай бўлса-да, ҳаётнинг бу даврини ажойиб ўтказиш учун кўплаб имкониятлари бор. Зотан, одам кексайганда ўзи учун яшамаса, қачон бундай имкониятга эга бўлади.

Инсон кексайганда, ҳаётга интилиши, ўзгаришлардан қўрқмаслиги лозим. Бинобарин, айнан кексалик гаштини суришнинг ўз завқи бор. Бунинг учун атрофида ғамхўрлик, эътиборни ҳис қилишлари жуда муҳим. Айнан шунинг учун ҳам сиз All Heart Homecare агентлигига мурожаат қилиш орқали ўзингиз учун тўғри қарор қабул қилган бўласиз.

All Heart Homecare агентлигини позитив фикрлайдиган, ҳаётдан завқ оладиганлар жамоаси дейиш мумкин. Агентлик ходимлари махсус ўқув машғулотларида таҳсил олиб, кексаларга қараш бўйича тегишли сертификатларни олишган. Уларнинг ҳар бири етарлича тажрибага эга. Мижозлар билан мулоқот қилишни билишади, кексаларга қараш бўйича махсус кўрсатмаларни беками кўст адо этишади. Гигиеник ва тиббий процедураларда ёрдам беришлари мумкин. Буларнинг барча пациентнинг уйида амалга оширилади! Ўзбекларда ажойиб мақол бор: ўз уйинг — ўлан тушагинг. Буни, айниқса, кексалар яхши тушунишади. Бир сўз билан айтганда, ўзларига ғамхўрлик қила олмайдиган кишилар бизнинг кўмагимизда уйидан чиқмаган ҳолда сифатли хизматдан баҳраманд бўлишлари мумкин. Одатдагидек ва сифатли турмуш кечириш учун қариялар уйига кўчиб ўтишга ҳожат йўқ.

 

All Heart Homecare: ҳеч бир мижозимиз меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Албатта, ҳар бир мижозда нега All Heart Homecare хизматларидан фойдаланишимиз керак, деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Аввало, ходимларимиз пациентга уй ишларининг бир қисмини бажаришни ўз зиммасига олиши, мазали ва фойдали таомлар тайёрлаши мумкин. All Heart Homecare агентлиги ходимлари таом сифати киши саломатлиги катта таъсир кўрсатишини яхши билишади. Шунинг учун ҳам тавсия қилинган диетага қатъий риоя этган ҳолда соғлиғингизга фойдали таомни тайёрлашади. Бирор бир мижозимиз меҳр ва эътибордан четда қолмайди, уларни байрамлар билан самимий қутлашади, кундалик ташвишларини ҳал қилишда яқиндан ёрдам беришади. Хоуматендентлар эса вақт мазмунли ўтиши учун барча керакли ишни бажара олишади. Улар одамшинаванда, сабр-тоқатли. Шунинг учун ҳам улар кексаларимиз билан жуда тез тил топишади, ҳақиқий суҳбатдошга айланишади.

 

All Heart Homecare  ижтимоий ходимлари керакли маслаҳатларни беради

Яна бир имконият. Фақатгина All Heart Homecare агентлиги пациентлари учун ижтимоий ходим ажратилган. У мижозларимизга долзарб масалаларни ҳал қилишда ёрдам беради, бенефитлар (Medicaid, Medicare, SSI), тиббий материаллар ва воситалар (кўмакчи қурилмалар, эшитиш мосламалари, тиббий хабар бериш тизимлари, гигиена материаллари, қўлқоплар  ва ҳ.к) масалаларида маслаҳат беради. Ҳатто уйда кичик таъмирлаш ишларини ташкил қилишга ёрдам беради.

 

Биз индивидуал ёрдам дастури бўйича ҳам ишлаймиз

All Heart Home Care Agency, шунингдек, CDPAP (мижоз томонидан мувофилаштириб бориладиган индивидуал ёрдам дастури — Consumer Directed Personal Assistance Program) дастури бўйича ҳам ишлайди. Бу дастур пациентларга ёрдамчи сифатида ҳар қандай одамни танлаш имконини беради. Шахсий ёрдам сифатида қариндош, дўст ёки мижоз ишонадиган таниш инсон танланиши мумкин.

All Heart Home Care Agency мижоз ўз уйида максимал даражада эркин ва қулай ҳис қилиши учун барча шароитларни яратади. Агентлик шифокорлар билан мунтазам мулоқотда бўлиб, мижозларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб доимий равишда тақдим этилаётган хизматлар кўлами ва сифатини кенгайтириб боради. Чунки барчамиз биламизки, эҳтиёжлар турлича —  улар, айниқса, вақт ўтиши билан ўзгариб боради.

Хўш, мижозлар All Heart Home Care агентлиги хизматлари ҳақида нима дейишади? (Бу саволга Маргарита исмли мижозимиз қуйидагиларни гапириб берди).

All Heart Home Care агентлиги хизматларидан қачондан бери фойдаланиб келасиз?

Икки йилдан ошдики, агентлик хизматидан фойдаланиб келаман ва бундан кейин ҳам улар билан ҳамкорликни давом эттириш ниятидаман. Ҳаммасидан кўнглим тўлади, сервис координаторига ҳар доим ўз таклифларимни билдиришим мумкин. Чунки улар менинг талаб ва эҳтиёжларимни жуда тез ҳал қилиб беришга ҳаракат қилишади.

 

Сизга агентлик томонидан бириктирилган ёрдамчининг хизматлари маъқулми?

Менга қарайдиган ёрдамчим менга жуда ёқади. У қарийб оиламиз аъзосига айланди, десам адашмайман. Агентликнинг мазкур хизматидан фойдаланаётган танишларим ҳам ўз ёрдамчиларидан кўнгли тўлишини айтишим мумкин. Кўриниб турибдики, пациентларга берилган хоуматтендентлар синчковлик билан саралаб олинади. Уларнинг ҳаммаси тартиб-интизомли ва ҳалол одамлар. Буни уларнинг ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришларида, васийлигидаги, яъни биз каби кишиларга ҳар доим эътиборли эканликларида ҳам кўринади.

 

Бундай ёрдамга муҳтож бўлса-да, Home Care хизматини расмийлаштиришга жазм қила олмаётган кишиларга қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?

Мен ушбу хизматдан фойдаланишни орқага сурмасдан, зудлик билан рамсийлаштиришни маслаҳат берган бўлар эдим. Чунки бундай имкониятни қўлдан чиқаришдан не наф? Агар уйингизга бегона одамни киритишга шубҳа билан қараётган бўлсангиз, сизга қарайдиган одамдан хавотирга тушиш, қўрқиш керак эмас. Шуни комил ишонч билан айтишим мумкинки, барча ходимлар нечоғли яхши саралаб олинган ва ўқитилганки, гўёки улар сизни қариндошларингиздан кўра яхшироқ билади, деб ўйлайсиз.

Хулоса қилиб айтганда, All Heart Homecare агентлиги ходимлари, ҳақиқатан ҳам, ишончли ва самимийдир. Улар кимдир ғамхўрликка муҳтож бўлса, уларга садоқат билан кўмаклашади. Сиз қулай ва барча шароитларга эга ғамхўрликдан баҳраманд бўлишга ҳақлисиз. Биз бунда сизга ёрдам беришга доимо тайёрмиз.

Агар сизларда қандайдир савол бўлса, ходимларимиз мамнуният билан сизга жавоб беришади. Сиз бизга 347-955-1555 телефон рақами орқали боғланишингиз ёки www.allheartcare.com сайтимизда ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.

All Heart Homecare Agency

1660 East 14th Street, 2nd floor
Brooklyn, NY 11229
347-955-1555