“Microsoft” ва “Barnes & Noble” ҳамкорликда “Nook” ридерларини ишлаб чиқаради

0

“Microsoft” корпорацияси китоблар ва электрон букридерлар савдоси билан шуғулланувчи “Barnes & Noble” компаниясининг янги ташкил қилаётган филиалига 300 миллион доллар миқдорида инвестиция киритди. Маълум бўлишича, янги қўшма корхонада “Windows 8” операцион тизими асосида ишловчи “Nook” электрон ридерлари ишлаб чиқарилади.

“Microsoft” янги тузилаётган қўшма корхонани 1,7 миллиард долларга баҳолаб, киритган 300 миллион доллар сармояси эвазига унинг 17,6 фоиз акциясини қўлга киритди.

sidebar_emirhalal

Эслатиб ўтамиз, “Barnes & Noble” шу пайтгача ўзининг “Nook” букридерларини “Google Android” операцион тизими базасида ишлаб чиқарар эди. “Microsoft” билан бошланган янги ҳамкорлик бунга қанчалик таъсир қилиши ҳақида компания расмийлари ҳали бирор маълумот берганича йўқ.

“Barnes & Noble”нинг букридерларига асосий рақобатчи “Amazon” компаниясининг “Kindle” букридерлари ва “Kindle Fire” планшет компьютери саналади. “Kindle Fire” ўзининг арзонлиги (нархи – 199 доллар) ва “Amazon” контентидан фойдаланиш қулайлиги билан ҳамёнбоп планшетлар бозорида етакчилик қилмоқда.

“Barnes & Noble” ҳам 2011 йил охирларида ўзининг “Nook Tablet” деб номланган илк планшет компьютерини фойдаланувчиларга тақдим қилганди. Дастлаб, унинг нархи 249 доллар қилиб белгиланган бўлса, кейинчалик 199 долларгача туширилган. Компания яқинда унинг иккинчи версиясини ҳам сотувга чиқарди.

NO COMMENTS

LEAVE A REPLY