Бруклинда Наврўзи олам тантаналари

269322_600656369962033_1510701056_n

Фасллар келинчаги бўлмиш Баҳор айёмининг энг гўзал ва навқирон байрами Наврўзи олам яқинлашиши билан бутун борлиқни беғуборлик қамраб олгандэк туюлади гўё. Баҳор фасли кириб келганини ҳар онда, ҳар қадамда ҳис қилиш мумкин. Масалан, қир-адирларда униб чиққан бойчечакнинг ифоридан, майсазор-у кўкламлардан эсаётган нозик насимдан, деҳқон бобо меҳр билан ағдараётган тупроқ ҳисидан ва жамоа жамоа бўлиб тўпланган ширин болажонларнинг баланд ҳайқириғидан ҳис этиш мумкин.

Наврўз гарчи кўпгина халқлар орасида анча йиллардан бери нишонланиб келаётган бўлса-да, айнан ўзбек халқи учун у миллийликнинг бир тимсоли сифатида хизмат қилиб келади. Миллийлик эса қайси даврда ёки қайси ўлкада бўлмасин, ҳамиша инсоният қалбида мангу умуминсоний қадрият бўлиб қолаверади. Айнан  ушбу иборага Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида яшовчи ўзбекистонликларни мисол сифатида келтириш мумкин. Бруклинда Наврўз айёми ҳар йили, ўзбекларнинг ўз миллий урф-одатларимизни сақлаб қолиш йўлидаги тинимсиз меҳнат ва  ташаббуси билан, ўзгача байрамона руҳда, гўзал ва тантанали равишда ўтказилади.

8415_600452449982425_2028062822_n

Март ойининг 21, 22, ва 23инчи кунларида Бруклиндаги турли муассаса ва базмгохларда ватан мехри, юрт согинчи билан юрган ватандошларимиз учун тантанали тарзда консерт ва йигилишлар ташкил етилди. Айникса, 22инчи март куни “Орион Паласе” ресторанида, UzTVNewYork телелойихаси рахбари Илхомжон Кенжабоев, хамда “Томоша” театрининг бадий рахбари Сиддик Санаев бощиликларида утказилган байрам кечаси узгача тарзда булиб утиб, барча мехмонлар калбида унутилмас таасуротлар колдирди десак муболага qилмаган буламиз. Байрамда деярли барча миллий урф-одатларимиз, удум ва маросимларимиз иқтидорли ва бетакрор раққоса, Нью-Йоркдаги “Ўзбекистон гуллари” қизлар ансамбли раҳбари Замира Салим томонидан маҳорат билан кўрсатиб берилди. Байрам доимгидэк “Келин салом” маросими билан бошланиб, унда келин саломнинг Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва бошқа вилоятлардаги шакллари акс эттирилди. Шунингдек, жажжигина қизалоқлар томонидан ижро этилган Хоразм лазгиси, рақс дастаси томонидан Тановар ва Анжанча рақслари барчага қувонч улашди.

408956_600650486629288_1259388243_n

“Ана шундай гузал ва кунгилочар байрамни ташкил qилган UzTVNewYork хамда Томоша театри ижодкорларига каттадан катта миннатдорчилигимизни билдириб коламиз ва бундан кейин хам шу каби тантана ва базмлар кутиб qоламиз.”
Дарҳақиқат, ушбу гўзал айём ҳали узоқлашиб улгурмасданоқ инсоният уни соғина бошлайди, аммо баҳордек уйғониш, яшариш ҳиси, беғуборлик нафаси бутун йил давомида барчамизнинг ҳаётимизни  нурафшон этиб бораверади, бизни ҳар онда пок ва мусаффо туйғулар билан яшашга ундайди. Барчамизга Наврўзи олам муборак бўлсин, қалбларимиз ҳамиша байрамона кайфият ва баҳорий эзгуликка лиммо лим бўлсин.

Nilufar Salimova, Nyu York

SHARE