Ўзбекистон БТМга доимий вакилини юборди

    0

    uzb-bmtЎзбекистон Республикасининг янги тайинланган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов 28 март куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга ишонч ёрлиқларини топширди. У шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ва Америка департаментини бошқариб келаётган эди. Бу ҳақда gazeta.uz сайти БМТ радиоасига таяниб, хабар берди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги бундан аввалги доимий вакили Мурод Асқаров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. У 2006 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Таҳлил ва стратегия департаменти бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган. 2009 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинланади. Мурод Асқаров рус, инглиз, немец ва турк тилларини билади.

    sidebar_emirhalal

    Мурод Асқаров “Ватандош” газетаси жамоаси учун яқиндан кўмак берган ҳамюртларимиздан бўлиб, у БМТ доирасида миллий маданиятимиз, тарихимиз, Ўзбекистоннинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ютуқларига бағишланган тадбирларни кенг ёритишда амалий ёрдам кўрсатган.

    SHARE

    NO COMMENTS

    LEAVE A REPLY