Ўзбекистонда Кореяга бориб ишлашга оид қарор қабул қилинди

ПодписьЎзбекистон Республикаси Президентининг “Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унда Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида 2012 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчиларни Корея Республикасига юбориш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланганлигини маълумот учун қабул қилиш кўрсатиб ўтилган.

Меморандумга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасига юбориш бўйича ваколатли орган этиб Ўзбекистон Респуб­ликаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги белгиланган.

Қорақалпористон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижти­моий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига тегишли тест синовларини ўтказиш ва кўникмаларни баҳолашда кўмак лашади.

Бандликка рухсат бериш тизими бўйича Меморандумга мувофиқ ўтказиладиган тест синовларида қатнашганлик ва кўник­маларни баҳолаганлик учун тўланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ларининг маблағлари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг даромади ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиққа тортилмайди.

SHARE