Ўзбекистонлик хонанда Туркманистонда жаримага тортилди

bunyod_saidov
Сурат Darakchi.uzга тегишли

Ўзбекистонлик хонанда Бунёд Саидов Туркманистон Республикаси миграция қонунчилигини бузганлигини учун 900 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган. Бу ҳақда 12uz.com сайти хабар тарқатди. Сайтнинг интернет манбаларига таяниб, хабар беришича, Саидов Тошҳовуз вилояти Кўҳна Урганч туманида бўлиб ўтган тўй тадбиридан сўнг тўй эгасиникида ётиб қолмасдан, Тошҳовуз шаҳридаги “Орзу” меҳмонхонасида тунаб қолади. Бу эса унинг жаримага тортилишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Парпиев бошчилигидаги делегация яқинда олиб борган музокаралар натижасида икки давлат чегара вилоятлари аҳолиси ойига бир марта уч кун давомида визасиз бўлиши мумкинлиги белгиланган.

SHARE