Севастополда сомсачилар пенсионерни ўлдириб кетишди

pic_70b1decad622c1d35ead457a0e2c0a89Севастополнинг Ленин туманида пенсионер ўлдириб кетилган. У туманда анчадан бери яшаб келадиган 66 яшар собиқ архитектор бўлган.

Севастополь милицияси ушбу жиноятни очишга муваффақ бўлган. Lenta.ru сайтининг ёзишича, пенсионерни ишлаш учун келган хорижликлар ўлдириб кетишган. Улар ҳудудда сомса пишириб сотган.

«Крымские новости»нинг Севастополь милицияси бошлиғи Валерий Радченкога таяниб хабар беришича, жиноятчилар ва ўз ҳамтовоқлари билан марҳум жасадини ҳам сомса учун масаллиқ сифатида ишлатмоқчи бўлишган.

Қотил қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида аниқланишича, қотилликни қўшни хонадонда истиқомат қилувчи 20 яшар сомса сотувчи хорижлик йигит содир этган. Маълум бўлишича, у пенсионер билан таниш бўлиб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Номаълум сабабларга кўра, ўртада жанжал чиқади ва у пенсионернинг ўлими билан якунланади.

Йигит ўз ҳамюртлари билан жасадни боққа кўмишга қарор қабул қилади. Аммо улар жасадни сомса учун масаллиқ сифатида ишлатиш нияти Ички ишлар органлари материалларида тилга олинмаган. Улар марҳумнинг компьютери ва жиҳозларини олиб чиқиб кетишган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг “Қотиллик” моддаси бўйича жиноят иши очилган. Хабарларда қотил қайси мамлакат фуқароси эканлиги ҳақида маълумот йўқ.

Севастополь Украинанинг марказга буйсунадиган шаҳари ҳисобланади.