Тожикистон дунёдаги энг катта чойхонани қуряпти

chaihona1Яқинда The Economist журналида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бир қатор йирик лойиҳаларга қўл ургани ҳақида қайд этилган эди. Улардан бири Душанбеда барпо этилаётган улкан чойхонадир. Мамлакат мустақиллик кунига очилиши кўзда тутилаётган мазкур кошонани қуриш Тожикистонга 60 миллион долларга тушди. У мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 1 фоизига тенг деганидир (Мамлакат ЯИМ 2012 йилда 7,7 миллиард долларни ташкил қилган).

Душанбеда барпо этилаётган чойхона, ҳукумат вакилларига кўра, дунёдаги энг йирик чойхона бўлади. Ўзида 12 та зал, ёзги кафе ва фаввораларни мужассам этган иншоотнинг майдони 3 гектарни ташкил қилди. Марказий саройнинг баландлиги 46 метрга етади. Бир вақтнинг ўзида чойхонага 3 минг киши чиғиши ҳамда бир пиёла чой ичиши мумкин.

Бутун чойхона турли мозайка ва меъморий безаклар билан жиҳозланган. Эътиборли жиҳати, чойхонани барпо этиш билан асосан Хитой фуқаролари шуғулланишмоқда.

Айтишларича, чойхона мамлакат мустақиллиги куни — 9 сентябрь куни очилади. Ушбу чойхонага сарфланаётган маблағлар мамлакат бюджети ва бизнесменларга тегишли бўлиши мумкин.

SHARE