Тошкентда ҳароратнинг кўтарилиши боис тез ёрдамга мурожаат қилганлар сони икки баравар ортган

    big_1364358304_crjhfzТошкент тез тиббий ёрдам хизмати маълумотларига кўра, шу кунларда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилганлар сони икки баравар ортган. Бунинг омиллари: биринчиси ҳароратнинг ҳаддан ташқари исиши бўлса, иккинчиси бундай иссиқ кунлар рўза ойига тўғри келганидир. Бу ҳақда Podrobno.uz янгиликлар агентлиги хабар тарқатди.

    Агентликка кўра, пойтахтнинг бир туманида кунлик мурожаатлар сони ўртача 300тага етган. Ваҳолонки, одатда бундай мурожаатлар сони кунига 160-170 тани ташкил қилар эди.

    Шифокорлар сўзларига кўра, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши юрак, қон босими ҳамда қандли диабет хасталиги билан оғриётган беморларга жиддий таъсир кўрсатган. Болаларда тарвуз ва қовундан ич кетиш ҳолатлари кузатилган.

    Шу билан бирга, шифокорлар организми ҳали кучсиз бўлган болалар ва ўсмирларга, шунингдек, касалманд кексаларга рўза тутмасликни тавсия қилмоқда.

     Касалхона ва стационарларда бўш жойлар кескин қисқарган. Шу сабабли ҳам тез тиббий ёрдам вакиллари ўта оғир касалларнигина стационар даволанишга жалб қилмоқда. Қолган ҳолатларда шифокорлар беморлар яхши ҳолатга келгунга қадар уйда муолажа ишларини олиб бормоқда.

    Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилган.

    SHARE