Америка — Ўзбекистон савдо палатаси 4 миллиард долларлик лойиҳаларни тақдим этди

    Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм
    Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм

    Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Америка — Ўзбекистон савдо палатаси ўзининг йигирма йиллигини кенг нишонлайди. Ўша куни Вашингтонда Ўзбекистон — Америка анъанавий бизнес-форуми бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация иштирок этади.

    Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм хоним яқинда қиймати 4 млрд. долларга тенг бўлган палатанинг инвестиция ва савдо лойиҳалари рўйхатини тақдим этди.

    Бу йил бизнес-форум Америка компанияларининг Ўзбекистондаги бизнесини кенгайтиришга ёрдам берадиган молиявий инструментларга бағишланади.

    Шунингдек, форум доирасида US Overseas Private Investment Corporation, АҚШ Эксимбанки, Халқаро валюта жамғармаси ўз тақдимотини ўтказиги кутилмоқда.

    Америка — Ўзбекистон савдо палатаси 1993 йилда ташкил топган бўлиб, палата аъзолари орасида Boeing, Case New Holland, Cameco Corporation, Coca-Cola, FMN International, Inc., General Electric, General Motors, Harris Corporation, Honeywell, Indsur Stelcor, Inc., Lockheed Martin, Merck Sharp & Dohme, Rio Tinto, Sikorsky Aircraft, Solar Turbines, Sustainment Solutions Inc., White & Case LLP ҳамда Zeppelin International AG каби нуфузли компаниялар мавжуд.