Илҳом Неъматов — Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича элчиси этиб тайинланди

    MG_97702Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси этиб тайинланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар тарқатди.

    Илҳом Неъматов 1989 йили, яъни бундан 23 йил муқаддам дипломатия соҳасида ўз фаолиятини бошлаган. У 1992 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида турли вазифаларда ишлаб келади. 1992-1993 йилларда Германияда илк марта очилган Ўзбекистон элчихонасида ишлайди. Ундан кейин Тошкентга қайтиб бориб, Ташқи ишлар вазирлигида хизмат қилди. У  “Ўзбекистон Республикаси Дипломатик ваколатхоналари ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.

    1997-1999 йилларда Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлади. Ундан кейин Тошкентга келиб, ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасида ишлади, ана ундан кейин давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан Москвада элчи бўлиб фаолият юритди.

    Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида фаол иш олиб борди. Бу ерда, албатта, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ватандош» газетаси фахрий элчимиз билан бир неча марта суҳбатлар уюштирди, Илҳом ака Америкадаги ўзбекистонликлар учун ўз саъй-ҳаракатларини аямаган дипломатларимиздан биридир.

    SHARE