Расул Мирзааҳмедов: “Аёлларимиз қалбаки ўзбек абрли матоларидан либос кияётганликлари одамни таажубга солади”

Uzbekistan_RasuljonMirzaahmedov_Artist_sm“Ўзбек миллий абрли (халқаро терминда “икат” деб юритилади) матолари бой ва қадим тарихга эгалиги кўпчилигимизга маълум. Буюк Ипак йўли давридан Шўролар тазйиқи даврига қадар бу матолар жуда ҳам маҳшур ва қадрли ҳисобланган. Совет истилоси йилларида миллий ҳунармандчилик билан ҳусусий секторда шуғулланиш тақиқланганлиги бошқа ҳунарлар каби абрли матолар тўқишда ҳам анъанавий дизайнлардан чекинишга сабаб бўлди. Мустақилликдан сўнг анъанавий дизайндаги матоларга дунё миқиёсида қизиқиш яна орта бошлади.” дейди халқ анъанавий ҳунар сулоласининг давомчиси, ипакли матолар устаси ҳамда халқаро кўргазмаларнинг қатнашчиси Расул Мирзааҳмедов.

260276_118164744937767_3004891_nРасул Мирзааҳмедов абрли матолар тўқиш устаси сулоласининг еттинчи авлоди сифатида ушбу ҳунар ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётганини фахр билан тилга олади. Уста Мирзааҳемдов эсдан чиққан эски мато турларини қайта тиклаган изланувчи бўлиб, у киши ҳунармандчиликка оид айрим турдаги ҳунарларга енгиллик яратган қўлланмалар муаллифидир. 2007 йили ЮНEСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан нашр этилган “Табиий бўёқлар сири” деб номланувчи китоблари эса 10 йиллик изланишлар натижасида ёзилган бўлиб, 2008 йил 17-21 июль кунлари Американинг Сан-Франциско шаҳрида “OCELOT CLOTHING” галлереясида китобнинг инглизча нашри тақдимоти ўтказилган. Уста қаламига мансуб яна бир китоб “Читгарлик сирлари” деб номланиб, ушбу китоб читгарлик касбига қизиқувчи ҳунармандлар учун қўлланма бўлиб келмоқда. Ҳозирда Мирзааҳмедов “Ўзбек миллий читгарлик санъати” номли китоб устида изланишлар олиб бормоқда ва ушбу китобни ҳам рус ва инглиз тилларида нашр қилиш режалаштирилган.

201534_106381662782742_8286726_o“У доимий изланувчанлиги ва қадимий анъанавий матоларни тиклашдаги хизматларини инобатга олиб 2005 йилдан ЮНЕСКО Ҳалқаро ташкилотининг Тошкент ваколатхонаси ҳунармандчилик масалалари бўйича мутахассиси ловозимига таклиф қилди” деб ёзади Марғилон шаҳар ҳокимлиги ўз тавсияномасида. Расул Мирзааҳмедов минглаб миллий матоларнинг нусхаларини тиклаш билан биргакда, 2005 йилда Хива шаҳрида ўз мактабини очган, Марғилондаги “Миллий ҳунармандчилик марказида” ипакли матолар тайёрловчи устахона барпо этиб, унда 20 дан ортиқ шогирдлари иштирокида 2010 йилда 6000 метр матони ишлаб чиқарган, миллий ҳунармандчилигимиз ривожидаги хизматлари ҳамда бутун дунё кенг тарғибот ишлари олиб борганлиги муносабати билан 2007 йили республика Камолот ЁИҲ томонидан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони ва ҳукумат томонидан “Мустақилликнинг 10 ва 20 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. 2011 йилдаги “Ташаббус-2011” Республика кўрик танловида Фарғона вилояти босқичида биринчи ўрин ҳамда Республика босқичида “Энг яхши оилавий бизнес” номинацияси ғолиби бўлиб, президент совғасини қўлга киритган. 

259233_118164351604473_5407884_o“2005 йилда машҳур дизайнер Оскар де ла Рента ўз коллекцияларида мен яратган аъло баҳмал ва адрас абрли матоларидан фойдаланганлиги ўзбек миллий матоларининг янада оммалашишига туртки бўлди”, дейди Расул ака.

Дарҳақиқат, Расул Мирзааҳмедовнинг миллий меросимизни сақлаш, уни қайта тиклаш, ёшларимизни касб-ҳунарга йўналтириш, қолаверса, миллий санъатимизни бутун дунё бўйлаб тарғиб этиш йўлидаги улкан изланишлари ва ташаббуслари диққатга сазовордир. Бутун ўзбек маданиятини дунёга танитаётган ватандошимизнинг хизматлари ҳавасга арзугуликдир. Устоз Мирзааҳмедовнинг айнан АҚШдаги фаолиятлари ҳақида шахсан ўзларидан эшитсак мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.

Расул ака, АҚШдаги халқаро кўргазмада илк ташрифингиз қандай бошланган?

—  Жадал ривожланаётган ҳунармандларни янги поғонага олиб чиқиш ва уларни-қўллаб қувватлаш мақсадида Santa Fe International Folk Art Market (SIFAM) бошқарув жамоаси доимий изланишлар олиб борган ҳолда, Dallas Market Center билан ҳамкорликда 20 нафар саралаб олинган ҳунармандлар қатори мени ҳам Даллас жаҳон савдо марказида 18-23 июн кунлари ташкил этилган “Gift and Home” улгуржи савдо кўргазмасига таклиф этишди. Бу кўргазманининг аҳамиятли жиҳати шундаки, унга 50000 дан зиёд буюртмачи-харидорлар ташриф буюрадилар. Бундай йирик кўргазмаларда иштирок этиш бизга янги имконият эшикларини очиш билан бирга Ўзбекистон номини, унинг маданиятини дунёга таништириш йўлларни очиб берди.

1048787_838642942889940_465710474_o1048413_838644729556428_1697648307_o


— Кўргазмада қачондан бери иштирок этиб келасиз?

– Santa Fe International Folk Art Market (SIFAM)  2003 йилдан ташкил қилиб келинаётган ушбу кўргазмада мен 2006 йилдан буён иштирок этиб келаман. Ҳар йили июль ойининг иккинчи жума, шанба ва якшанбасида ўтказиладиган ушбу тадбирни чинакамига дунё ҳунармандлари фестивали деб аташ мумкин. Чунки бу жаҳондаги ягона ушбу кўламдаги тадбир бўлиб, унда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан 135 дан зиёд ҳунармандлар — ўз ишининг усталари иштирок этадилар.1040291_838644532889781_1255219934_o

—   Santa Fe International Folk Art Market (SIFAM) ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

 SIFAM ер юзининг турли бурчакларидаги ҳунармандларга ёрдам бериш, уларни дунё бозорига “қўл билан етаклагандай” олиб чиқиш ва турли маданиятларни бир ерга тўплаш орқали бир-бирига таништириш каби ўз фалсафасига эгалиги аҳамиятли бўлиб, у бошқа кўргазмалардан кескин фарқланиб туради.

— Сиз қатнашиб келаётган кўргазманинг талаблари қандай?
— SIFAM ва Даллас кўргазмаларининг энг асосий талаби – фақат миллий услубдаги анъанавий маҳсулотлар билан иштирок этиш бўлиб, унга мен йил давомида тайёргарлик кўраман ва фақат сифатли маҳсулотлар олиб келишга ҳаракат қиламан. SIFAMда биринчи йиллар иштирок этганимда Америка бозорини тушуниш, унинг сифат талаблари ва бу халқнинг қайси рангларни кўпроқ ёқтиришини билиш қийинчилик туғдирди. Йиллар давомида сифат бўйича билим ва тажрибаларимни ошриш ва маҳсулотларимиз турини кўпайтириб бориш орқали бу тўсиқларни енгиб ўтишга эришдим. Бугунга келиб жамоамда ишчилар сони 40 нафардан зиёд бўлиб, аксарияти аёлларни ташкил қиладилар.

— Миллий матоларимизнинг тайёрланиш усулидан дунё аҳолиси қай даражада маълумотга эга деб ўйлайсиз?

—  Ўзбек миллий матоларининг табиий хом ашёлардан фақат қўл меҳнати ёрдамида 37та жараёндан ўтиб тайёрланишини ким ҳам билар дерсиз. Лекин буни кўргазма давомида нафақат кенг оммага, балки бошқа штатларга таклиф қилиб, музейлар ва халқаро текстиль симпозиумларида неча асрлардан бери давом эттириб келинаётган ушбу тайёрлаш усуллари ҳақида батафсил тушунтириб, амалда айримларини кўрсатиб бериш орқали ўзбек миллий тўқимачилиги ҳамда миллий маданиятимизни кенгроқ тасвирлаб бериш ва уни тарғиб қилишга доимо ҳаракат қилиб келаяпмиз.

259041_116474401773468_7356285_o

257581_118163871604521_7949359_o

— Халқимизнинг ўз миллий матоларига бугунги муносабати қандай?

—  Ҳозирда ўзбек абрли матолари шу қадар оммалашдики, дунёни принт усулида қалбаки ўзбек абрли дизайнлар босилган матолар босиб кетди. Ва бу матолардан айрим ўзбек аёллари либос тиктириб кияётганликлари одамни таажубга солади. Миллий матоларимизни ўзимиз қадрлаб кийишимиз, ўз маданиятимизни қанчалик тушунишимиз, уни эъзозлашимиз ҳамда бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатишимиз шараф эмасми ахир?

— Шу ўринда ватандошларимизга қандай тилаклар тилаб қолган бўлардингиз?

—  Ўзбек маданиятининг нақадар бой эканлиги, унинг бетакрорлигини бошқа миллат вакилларига таништиришни ҳар биримизнинг бурчимиз деб билишимиз, халқимизни фақат юксакликка етаклайди. Ва бу йўлда барча ватандошларимизга улкан зафарлар ва сўнмас умидлар тилаб қоламан.

Нилуфар САЛИМОВА.