Рус блогерининг “ўхшамаган” палови

Россиялик таниқли блогер, фотограф Илья Варламов таниқли журналист, ёзувчи, тадбиркор Сталик Хинкишевникида меҳмонда бўлади. Улар ўзбекларнинг миллий таоми — паловни тайёрлаб, чунончи, инстаграм, твиттер орқали намойиш этиб боришди. Ўқувчиларнинг ушбу жараёнга муносабати, айниқса, қизиқ чиқди.

Сталик Ханкишев 1962 йили Фарғонада туғилган бўлиб, отаси озар, онаси немис. У узоқ йиллар Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланган. Кейинчалик у Шарқ халқлари кулинарияси ҳақида турли асарлар ёза бошлайди. Гарчи профессионал ошпаз бўлмаса-да, маркетологларнинг саъй-ҳаракати боис кўпчиликнинг эътиборига тушади.

Сталик Ханкишевнинг айтишича, кеча улар Илья Варламов аввалига хаш тановул қилиб, сўнг энг арзон гуручдан ва қовурмадан (олдин пишириб қўйилган қўш гўшти)дан палов пиширишга қарор қилади. Илья жараёни инстаграм ва твиттерда намойиш қилиб боргач, уларнинг ошига эътирозлар туғдиради. Умуман, палов ҳақида хорижликларнинг фикри қизиқ бўлгани учун биз ҳам сайтга қўйишга қарор қилдик. Аввал блогернинг изоҳи, ундан кейин бошқаларнинг фикри билан танишасиз.

1. Аввалига қозонни оламиз, уни қизитамиз. Сўнг ўсимлик ёғини солиб, тутуни чиққунга қадар қовурамиз.

01

2. Пиёзни қизаргунча қовурамиз. Selebeauty исмли блогер эса шундай дейди: “Ош таомларнинг худоси, аммо зарарли”.

02

3. Кейин ўзбекларнинг сариқ сабзисини қозонга ташлаймиз. Уни Макдональдс картошкаси сингари йирик-йирик қилиб тўғраш керак. Ираваронкова исмли блогер: “Кўриниши жуда чиройли, лекин жуда ёғли, бу зарар”.

03

4. Қозон бўйлаб сочиб ташланади, шунда унга иссиқ етиб, ёқимли ҳид пайдо бўлади. Алмаз2002 исмли блогер: “Сабзини юпқароқ ва узунроқ кесиш керак, бу ерда жуда кам. Бир кило гуручга 1,5 килограмм сабзи қўшиш керак”.

05

5. Сабзини юмшоқ бўлиб пишгунча, қовуриш лозим. Шу ўринда зира қўшса ҳам бўлади. Moscow-parking ёзади:

А) агар палов ўхшамаса, ўзбеклар уни “шовла”, яъни гуручли каша деб аташади. Айнан Сизлар тайёрлаётган рецепт бўйича, шовла чиқади.

Б) сабзини бундай, картошкадай тўғрашмайди, балки узунлиги камида 8 см, қалинлиги 5-6 мм бўлиши керак.

В) одатда Хоразм гуручини ишлатишади.

Умуман, палов Ибн Сино томонидан барча касалликларга қарши дори сифатида ўйлаб топилган ва уни турк тилидаги асосий ингридентларнинг бош ҳарби билан атаган.

06

6. Энди навбат гўштга келди. Бу ерда кўплаб рецептлардан фойдаланилади. Хом гўштдан ҳам фойдаланиш мумкин. Вақтни тежаш учун қовурмадан ҳам фойдаланиш мумкин. Қовурма қайнатилган ва қовурилган қўй гўшти бўлиб, бозорларда банка ёки махсус идишларда сотилади. Aymoh ёзади:

“Ҳечам қайнатиш шартмас-де! Гўштни қовурдингиз, пиёз ва сабзини ташладингиз, гуруч, сув ва бошқа зираворларни қўшдингиз. Тамом бутун жараён шундан иборат. Анаққиса Тошкентда яшаганман”.

07

7. Ням, ням… Ширинлигини қаранг. Siberian-Oma ёзади:

“Дуч келган ўзбек-муҳожирни таклиф қил, санга паловни қандай ТЎҒРИ пиширишни ўргатади. Ёки Тошкентга бор, у ерда кўчаларда улкан қозонларда ош диплашади. Тошкентда бир марта бўлган одам сан бу ерда шовла тайёрлашга уринганингни айтади”

10

8. Кейин сув қуямиз, саримсоқ пиёз ва гармдорини соламиз, оловни пасайтирамиз, бир соат туриши керак.

Lakian ёзади: “Шарқда эркаклар ширинроқ ва яхшироқ тайёрлайди, деб ҳисоблашади. Ошга келадиган бўлсак, гуруч кўп қайнаб кетган, битта саримсоқ пиёз етарли, гармдори солиш умуман шарт эмас. Қолгани жойида”.

Ckopna ёзади: «Саримсоқ пиёз қачон солиниши керак. Нега у ҳақда ҳеч гап йўқ».

 11

9. Сўнг гуручни тозалаб, ювиб, тартиб билан масаллиқлар устига жойлаштирамиз. Kisa_s_kogtem ёзади: «Ўзбекларни хафа қилманглар, уларнинг палови бошқача. Улар махсус гуручни ишлатишади, ўсимлик ёғи эмас, қуйруқ ёғидан фойдаланишади. Сувни кам қуйишади, агар кўп ишлатилса, бошқача ўзбекча таом пайдо бўлади. Номи ёдимда йўқ»

1510. Сўнг гуруч устидан сув қуямиз, оловни кўтариб, қайнатамиз. Гуруч сувни ўзига “шимиб” олади.

17

11. Сув тортилгач, ошни аралаштириш мумкин.  Сингмаган сув парланиб кетиши учун туйнукчалар қилиб қўйиш мумкин. Ярим соат оловни пасайтириб, димлаб қўямиз. Moscow-parking ёзади: “Гуруч солингандан сўнг, палов капкир билан аралаштирилмайди. Ош тайёр бўлгачгина, аралаштириш мумкин”.

21

12. Ярим соатдан кейин қозонни очамиз, ош тайёр. Shamansky ёзади: “Бундай ош тайёрлаганларни “ўлдириш” керак. Гўштли гуручли каша тайёрлаб, ўзидан “кўнгли тўқ” юришини қаранг. Бунақа шовла билан чўчқани боқади”.

24

12. Ош тайёр. Ёқимли иштаҳа. Svetlana_wolf ёзади: «Энг асосийси, ўзбеклар буни ўқиб қолмасин, хафа бўлишади» Сталик Ханкичев хулоса қилади: “Биз одамларимизнинг изоҳларини ўқиб мазза қилдик, бизнингча, соғлом кулгу жамиятнинг ютуғи бўлиши керак”

1487093_original

Илья Варламов россиялик тадбиркор бўлиб, кўпчилик уни фотограф-блогер сифатида яхши танийди. Унинг zyalt.livejournal.ru блогига ойига 2 миллиондан ортиқ уник фойдаланувчилар киради. Ундан ташқари, блогернинг твиттерда 137 минг “ўқувчиси” бор, бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам уни фаол ўқишади.