Москвада депортация қилинадиган мигрантлар учун чодир-лагерь ташкил этилди

954144298

Ўтган ҳафта Москвада 900 кишига мўлжалланган лагерь ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россиянинг аксарият шаҳарларида кенг миқёсли рейдлар ўтказилди. “КоммерсантЪ”нинг ёзишича, пайшанба куни Москвада 900 кишига мўлжалланган лагерлар ташкил қилинган. Унда мамлакатдан депортация қилинадиган мигрантлар сақланади.

РФ ИИВ Москва шаҳар бош бошқармаси Вячеслав Козловнинг  айтишича, чодир лагерлардан шаҳардаги мавжуд стационар пунктларда жойлар қолмагач, фойдаланилмоқда. Пайшанба кунига қадар 3 минг нафар ноқонуний мигрантлар қўлга олинган.

Шанба куни вақтинчалик сақлаш пунктида 500 нафар мигрант йиғилган. Улар бўйича суд қарори чиқарилган бўлиб, мигрантлар ўз юртларига кетгунга қадар ўша ерда қўним топишади.

Бугунги кунда Москва шаҳри ва вилояти, қолаверса, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида оммавий рейдлар ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Москва шаҳри ғарбида жойлашган Матвеев бозорида доғистонлик йигит томонидан ҳуқуқ-тартибот вакили дўппослангач, шаҳарда мигрантларга қарши оммавий рейдлар ўтказилган. Чунончи, ўтган ҳафтанинг ўзида 4500 нафар мигрант миграция талабларини бузганлигини учун ҳибсга олинган.

РИА “Новости”нинг хабар беришича, якшанба куни ҳолатига кўра, чодирларда 544 нафар ноқонуний мигрантлар сақланмоқда. Улар орасида Вьетнам, Миср, Сурия, Марокко, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбойжон фуқаролари бор.

Россия ҳукумати нега мигрантлар мавзусини байроқдор қилиб олди? Шарҳловчимиз мулоҳазалари билан танишинг.