200 нафар ўзбекистонлик бизнесмен АҚШда малака оширди

june9_2011

Ўзбекистоннинг 200 нафардан ортиқ фуқаролари Америкада бизнес-стажировкани ўтаб келишди.

АҚШ савдо вазири ёрдамчисининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мэтью Мюррейнинг “Экономическое обозрение” журналига берган инвервьюсига кўра,  АҚШда аниқ соҳа, тармоқ ва йўналишларга йўналтирилган юзлаб кўргазмалар ўтказилади. Халқаро дастурлар Ўзбекистонлик бизнес, кичик корхона ва ёш тадбиркорларга Американинг юқори технология ишлаб чиқарувчилари билан учрашиш имконини беради.

“Яна бир восита — махсус Америка бизнес-стажировка дастуридир. Мазкур дастур Ўзбекистоннинг 200 нафардан ортиқ фуқароларига АҚШда бўлиш ва малака ошириш имкониятини берди”, дейди Мэтью Мюррей.

Унинг сўзларига кўра, ушбу дастурлар доирасида бизнесменлар АҚШнинг компаниялари, университетларига ташриф буюриш имкониятига эга бўлишди. Шу билан бирга, америкалик расмийга кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда яна бир қатор амалий дастурлар устида иш олиб бормоқда.

SHARE