Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

uzbekistan-football-commandТуркия футбол федерацияси расмий веб-сайти Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинганини расман маълум қилди.

Федерация сайти ўйинни бекор қилиш сабаби сифатида Тошкентда ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳавони келтирди.

“Туркия терма жамоаси Ўзбекистон билан бўладиган 14 август куни бўладиган ўйинни бекор қилди. Ўйин куни Тошкентда ҳаво ҳарорати юқорилиги ва Ўзбекистон футбол федерацияси керакли шароитларни яратиб бермагани учун ўйин бекор қилинди”, дея ёзилади ТФФ сайтида.

Туркия терма жамоаси 14 август куни Гана терма жамоаси билан “Отатурк” стадионида ўртоқлик ўйинини ўтказадиган бўлди. Учрашув 21:30да бошланади, деб ёзади стадион.ўз сайти.

Ўзбекистон футбол федерацияси ушбу масалада расмий ахборот бергани йўқ.

SHARE