Хитой Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

910805137Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, вазирликнинг Протокол департаменти бошлиғи Чжан Куншэнь бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасига бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик жараёнининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, деб хабар тарқатди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Матбуот хизмати Хитой раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи қачон бўлиши ҳақида аниқ санани келтирмаган.

Хитой Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида биринчи ўнталикдан жой олган бўлиб, унинг улуши 12,3 фоизни ташкил қилади. Қолаверса, икки давлат стратегик шерик давлатлар бўлиб, халқаро миқёсда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келади.

Си Цзиньпин шу йилнинг март ойида Бутунхитой халқ вакиллари мажлисида мамлакат Раиси этиб тайинланган эди.

SHARE