Ўзбекистон вакиласи илк марта “Дунё гўзали” (Miss World)да қатнашади

240713_Uzbekistan_01

“Ўзбекистон вакиласи Раҳима Ғаниева “Дунё гўзали” “Miss World” халқаро гўзаллик мусобақасида ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилади”, деб ёзади мазкур халқаро мусобақа расмий сайти.

Сайтда айтилишича, Раҳима жорий йилнинг 20 июлида Ўзбекистон босқичида ғолиб бўлган. Сайтнинг яна қайд этишича, Ўзбекистон билан бирга, Камерун, Гвинея, Гвинея-Бисау ва Косово ҳам бу йил дебютант сифатида қатнашади.

Расмий сайт Ўзбекистон ҳақида бешта фактни келтиради. Бу Ўзбек аёлининг саломлашиши, Алгебра асосчиси Ал-Хоразмий Ўзбекистонда туғилгани, 2002 йилда 2700 йиллик қадимий эҳромлар кашф этилгани, Ўзбекистон дунёда денгиз йўлига чиқиши учун иккита мамлакат ҳудудидан ўтиши керак бўлган иккита давлатдан бири (Лихтенштейн) эканлиги ҳамда Ўзбекистон нон ҳеч қачон тескари ва ерга қўйилмаслиги айтилади.

Раҳима Ғаниева ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган.

“Miss World” халқаро гўзаллик мусобақаси бўлиб, 1951 йили Буюк Британияда ташкил топган. Анъанага кўра, “дунё гўзали” бўлган қиз бир йил Лондонда яшайди ва турли хайрия, шоу тадбирларида қатнашади. 2012 йилда хитойлик Юй Вэнься ғолиб бўлган.

SHARE