“Ўзбекистон темир йўллари” 482 миллион долларлик тендер эълон қилди

    1366439684_img1005281350049791“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси 325 километрлик Қарши — Термез темир йўлини электрлаштириш учун тендер эълон қилди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 482 миллион долларга тенг.

    Компания вакилининг “ИТАР-ТАСС” ахборот агентлигига айтишича, тендер “калитини топшириш” шарти асосида жиҳозлар харид қилишга эълон қилинган. Унинг таркибига транформатор подстанциялари, контакт тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш ҳамда телекоммуникация тизимлари киради.

    Тендер таклифлари шу йилнинг 24 сентябрига қадар амалга оширилади. Тендер натижалари жорий йилнинг тўртинчи чорагида маълум қилинади.

    Ўзбекистон жами 4,2 минг километрлик темир йўлининг қарийб 1 минг километри электрлаштирилган бўлиб, бу кўрсаткични 2 километрга етказиш мўлжалланмоқда.

    Ўзбекистонда темир йўл мамлакат ичида юкларнинг 60 фоизи, мамлакат ташқарисида эса 80 фоизини ўз манзилига етказиб беради.

    Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистоннинг Қарши — Термез темир йўлини электрлаштиришга киришганининг боис денгиз йўлига чиқишдир. Шунинг учун ҳукумат транспорт коммуникация тармоқларини модернизация қилишга киришган. Маълумки, бундай аввалроқ, Ўзбекистон Покистон портлари орқали денгиз йўлига чиқишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар берган эдик.

    Бу ҳақда Покистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Риаз Ҳусайн Бухари маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирди муҳим ҳужжат икки давлат тегишли вазирликлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Улардан бири Ўзбекистоннинг Покистон Гвадар портидан фойдаланиши тўғрисидаги таклифи бўлиб, бу Ўзбекистон халқаро бозорга океан орқали чиқиш имкониятларини кенгайтиради. “Исломобод Тошкентнинг денгизга чиқиш бўйича бу қисқа йўлдан фойдаланиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди”, деган эди покистонлик дипломат.