Ўзбекистоннинг афсонавий жамоаси «Пахтакор-79» фожеаси қурбонлари хотирасига бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди

52c9ab04ef6a35a82b13c6a2d262e66fТошкентдаги Боткин номидаги қабристонда 1979 йилда фожеали тарзда ҳалок бўлган «Пахтакор» жамоаси хотирасига бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди. 11 август соат 09:00да Боткин қабристонида мазкур ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда футбол жамоатчилиги билан бир қаторда, ОАВ вакиллари ва ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти қатнашади.

Маълумот ўрнида, 6 август куни 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган «Пахтакор» жамоаси аъзолари хотирасига бағишлаб, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Хотира қанотлари» турнири старт олди. Мазкур турнирда Турманистон, Қозоғистон каби қўшни мамлакатлардан ташриф буюрган 1998-99 йилларда туғилган ўсмир футболчилар иштирок этишмоқда. Турнирда жами 16 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўз иштирокини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

SHARE