3 нафар америкалик лотереяда 448 миллион доллар ютиб олди

US lottery jackpot reaches 500 million dollarsАмерикадаги Powerball лотереяси ташкилотчилари 448 миллион долларлик жекпот ғолибларини эълон қилди. Унга кўра, жекпотдаги рақам уч нафар америкалик лотереясидан чиққан. Бу ҳақда The Huffington Post хабар тарқатди.

Multi-State Lottery Association етакчи менежери Сью Дулейга кўра, бахтли рақам эгаларидан бири Миннесотада, икки нафари Нью-Жерсида ушбу билетни харид қилган.

Унинг айтишича, ҳозирча бахтли рақам эгалари кимлиги ва қаерда эканлиги номаълум. Чоршанба куни ўйналган жекпотда 05, 25, 30, 58, 59 ва Powerball 32 рақами чиққан. Жекпотнинг умумий суммаси 448 миллион долларини ташкил этади.

Охирги пайтда Америкада лотерея тартибларининг ўзгариши жекпотлар миқдорини кескин оширди. Масалан, бир ой ичида ана шундай йирик учта жекпотлар ўйналди. Флоридада ўйналган жекпотнинг миқдори 590 миллион долларга етган эди.

SHARE