Москвада ҳайит намози ўқилди

1011408Россияда мусулмонлар Рамазон ҳайити намозини ўқишди. “КоммерсантЪ”нинг ёзишича, мигрантлар ҳисобига Москва шаҳрида мусулмонлар сони кўпайиб, локал даражада транспорт тирбандлиги муаммолари пайдо бўлган.

Чунончи, Москва шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси шаҳардаги масжидлар жойлашган кўчаларни ёпган. Шаҳар полицияси вакилларига кўра, жорий йилда Москвда ҳайит намозига тахминан 170 минг киши чиққан.

Москвада бор йўғи 4 масжид бўлгани боис улар бундай кўламдиги мусулмонларни қабул қилиш имкониятига эга эмас. Шу боис масжид атрофидаги кўчалар ҳам намоз учун ажратилган.

Шу билан бирга, Россия муфтийлар кенгаши раиси ўринбосари Рушан Аббасовга кўра, улар шаҳар мэриясига билан келишган ҳолда Жанубий Бутово, Сокольники ва Лужники майдонларини ҳам ҳайит намози учун ажратган.

Ҳайит намозига йиғилганларга Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Сергей Собянин ҳамда Рамзан Қодировларнинг табриги етказилган.

1011420

1011424

1011442

Суратларни блогер Илья Варламов олган.