Жорж Крол Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан қутлади

1016117_10151982581709186_1080801593_n (1)

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Ўзбекистон халқини Америка халқи номидан қутлади.

“Мен АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари номидан Ўзбекистон халқига муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан ўзимнинг энг яхши тилакларимни юборишдан мамнунман”, дейилади элчининг табригида.

Табрикда келтирилишича, Рамазон — чуқур тафаккур, рўза ва эзгу амаллар даври. Дунёда, жумладан, Ўзбекистон ва АҚШда оилалар, дўстлар ва қўшнилар йиғилишиб, турли эътиқод вакилларини бирлаштирадиган тамойилларга ҳурмат бажо келтиришади.

“Муқаддас Рамазон ойи охирлаб қолган бир пайтда, келинглар, ўзимизнинг тинчликка, адолатга, тенгликка ва яқинларимизга меҳр кўрсатишга содиқлигимизни кўрсатайлик. Зеро, бу Рамазоннинг ҳақиқий руҳига мосдир”, дейилади табрикда.

“Мен АҚШ халқининг Ўзбекистон халқига келаси йилда жадал тараққиёт, бахт ва сиҳат-саломатлик тилагига қўшиламан”, дейди Жорж Крол.

Элчи ўз табригини “Рамазон ҳайити муборак” деб якунлайди.

SHARE