Ўзбекистонда телевизор ва бошқа маиший техника воситалари импортига янги бож ставкалари жорий қилинган

TASS_1468999-pic4_zoom-1000x1000-84954

Ўзбекистонда 1 августдан эътибор бир қатор маиший техника воситаларини импорт қилишга янги бож ставкаларини белгиланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти қарорига асосланиб, РИА «Новости» хабар тарқатди. Унга кўра, телевизорларни ва CD-DVD плейрларни олиб кириш учун комбинацияланган импорт божи ставкаси жорий қилинди.

Хусусан, телевизорларни мамлакатга олиб киришда экран диагоналига қараб импорт божи қўлланилади: 52 см диагоналли телевизорлар учун 30 фоиз миқдорида, лекин 35 доллардан кўп бўлмаган миқдорда; 72 см.гача бўлган диагоналли телевизорлар учун 45 доллардан кам бўлмаган миқдорда бож жорий қилинмоқда. 72 смдан катта бўлган диагоналли телевизорлар учун 30 фоиз миқдорида, ҳар бир донасига 55 доллардан кам бўлмаган миқдорда бож татбиқ этилади.

Авваллари Ўзбекистонга телевизорларни импорт қилишда уларнинг божхона қийматидан келиб чиқиб, 60 фоиз миқдорида бож ставкаси амал қилар эди.

CD-DVD плейрларни олиб кириш учун ҳам шундай тартиб жорий қилинган. Ҳар бир бундай маиший техника учун 30 фоиз миқдорида комбинациялашган бож ставкаси жорий этилиб, бунда донасига 45 доллардан кам бўлмаслиги керак.

Агентликнинг қайд этишича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчидарни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг турдаги маиший техника воситаларига бож тўловлари ҳамда акциз солиқлари оширилган.

SHARE