Ўзбекистон фуқароси исм-шарифидаги «ь» белгиси қаёққа кетгани ҳақида расмий тушунтириш беришларини сўради

12_passport_1 Ўзбекистон фуқароси лотин ва кирил ёзувида ўз исм-фамилиясини тўғри ёзишда ёрдам беришни сўраб газета мурожаат қилди.

Фуқаро А. Раимова «Новый век» газетасига хат билан мурожаат қилиб, бир масалада ёрдам беришларини сўрайди.

“Мана неча ойки, биометрик паспорт олиш бўйича ажиотаж давом этмоқда. Паспорт стол ходимларига нисбатан кўплаб эътирозлар билдирилмоқда”, деб ўз хатини бошлайди муаллиф.

Хат муаллифининг айтишича, у ўтган ой биометрик паспорт олади, ваъда қилинганидек, 15 кунда эмас, балки 25 кунда. “Ҳеч қаёққа шошмаётганлигим боис ҳаммаси жойида. Аммо мени бошқа нарса ўйлантирди: паспортимда шарифим лотин ёзувида Evgenevna деб ёзилган, яъни рус тилида ишлатиладиган “ь” лотин ёзувида ишлатилмаган. Аслида муаммога ҳам ўхшамайди. Паспорт столи ходимига кўра, компьютер русча сўзларни автоматик тарзда ўгиради”, дейди у.

Аммо мурожаат қилувчи ўз аттестатини, олий таълимни тамомлагани ҳақидаги димломни кўздан кечирганда, уларда “Evgenyevna” тарзида ишлатилганини айтади. Яъни “ь” ўрнида “ye” ишлатилган.

Паспорт стол ходимига кўра, лотин ёзуви қоидасига кўра, юмшатиш белгиси ишлатилмайди. — Ахир бу билан шарифим талаффузи ўзгариб кетади-ку”, — дейди муаллиф. — Ёки аттестат ва дипломимни тўлдираётганда, бошқа қоидалар амал қилганми?

“Нима қилишга ҳайронман. Лотин ёзувига ўтишга 10 йил муқаддам қарор қабул қилинган бўлса-да, ёзув қоидалари ҳали аниқлаштирилмаган бўлиб чиқмоқда. Энди нима қилишим керак: паспортни алмаштиришим керакми ёки аттест ва дипломни?”, деб савол беради.

“Бу борада расмий тушунтириш олиш мумкинми?”, дея хатини тугатади фуқаро.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларига кўра, Е е ҳарфи ekin, esla, evara, ekran, eksport; kel, zehn; kecha, behi; telefon, teatr; poyezd, atelye; e’lon, ne’mat, she’r каби сўзларда олд қатор ўрта-кенг унлини ифодалаш учун ёзилади. “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий қилиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, “ь” юмшатиш белгиси ишлатилмайди.

SHARE