Ватандошларнинг Вашингтон машварати

DSC_0377Муқаддас Рамазон ҳайити айёми бутун дунёда кенг нишонланди. Хусусан, ватандошларимиз нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг турли бурчакларида жаъм бўлган ҳолда кенг байрам қилишди.

Хусусан, Gene Coulon Memorial Beach Parkда (Renton, Washington) ўзбекистонликлар ҳайит айёми муносабати билан йиғилишиб, ихчам маросим ўтказишди. Улуғбек Абдурашидов, Бахтиёр Тўраев ва Антон Сейдузов сингари ҳамюртларимиз мазкур тадбирга бош-қош, ташаббускор бўлишди.

Тадбирнинг эътиборли жиҳати, у ҳомийлар томонидан эмас, балки барчанинг фаол иштирокида ташкил этилди. Тадбирда 60 нафарга яқин ҳамюртларимиз қатнашди.

Унда ҳайит байрамининг аҳамияти, миллий қадриятларимизнинг ёшларимиз тарбиясидаги ўрни ҳақида сўз борди, ватандошлар ҳаётидаги янгиликлар хусусида фикр юритилди.

Шунингдек, ўзбек ва турк ошпазлари миллий таомларни тайёрлашди. Катта бир қозонда шўрва қайнатилган бўлса, яна бир катта дошқозонда ош дамланди. Ҳайит байрами пишириқлари — бўғирсоқ ва қовоқли сомса дастурхонга тортилди.DSC_0451

Энг муҳими, байрам баҳона диллар янада яқинлашди, бундай тадбирларни мунтазам ўтказиб туриш зарурлиги айтиб ўтилди. Ватандошлар эса бир-бири билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

SHARE