“Ўзбекистонда рус православ черковининг расмий сайти муаммосиз ишламоқда”

0

wp-content_uploads_2011_04_internet-marketing-strategy-traffic1

Рус православ черковининг расмий сайти Ўзбекистонда ёпиб қўйилмаган, аммо номаълум сабабларга кўра, православ “Союз” телеканали ва “Православие.Ru” сайтлари ишламаяпти. Бу ҳақда “РИА Новости” Тошкент ва Ўзбекистон епархияси матбуот котиби иеродиакон Михаил сўзларига асосланиб хабар беради.

sidebar_emirhalal

“Новый век” газетаси сайтининг ёзишича, бундан аввалроқ, Ўзбекистонда православ динига ихтисослаштирилган бир қатор сайтлар, чунончи, Рус православ черкови расмий сайти — patriarchia.ru сайтига кириш ёпиб қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Тошкент ва Ўзбекистон епархияси матбуот котибига кўра,  “Православие.Ru” ёпилганига бир неча ой бўлган, улар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитага ушбу масалада мурожаат қилган. “Расмий веб-сайтимиз муаммосиз ишламоқда”, деди у.

Иеродиакон Тошкент ва Ўзбекистон епархияси сайти сервердаги жиддий муаммолар боис вақтинча ишламаётганини маълум қилди. Айни пайтда Рус православ черкови расмий сайти масъул муҳаррири Виктор Радзиев “РИА Новости”га Ўзбекистонда www.patriarchia.ru сайти ёпилгани ҳақида эшитмаганлигини маълум қилган.

SHARE

NO COMMENTS

LEAVE A REPLY