Gullup: Ўзбекистонликлар анча эҳтиросли халқ

emotional-map2

The Washington Post газетаси дунё аҳолиси кайфиятини ифодалайдиган 40 харитани эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон аҳолиси Марказий Осиё халқларига қараганда, бирмунча ҳиссиётларга берилувчан экан. Ўзбекистонликлар қўшни халқларга қараганда кўпроқ ўз ҳиссиётлари, кечинмалари билан ўртоқлашади.

Gullup ижтимоий тадқиқотлар марказига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 42-44 фоизи бирмунча қайнон ва бахтли ҳисобланишар экан. Бу кўрсаткич Қозоғистон ва Қирғизистонда 36-38 фоизни ташкил этар экан. Бу анча қуйи кўрсаткичдир. Тожикистон аҳолиси ҳиссиётларга берилиши кўрсаткичи 39-42 фоизни ташкил қилади, деб ёзади Марказий Осиё янгиликлар сайти.

Ҳиссиётларга жуда кам бериладиган халқ сингапурликлар бўлиб чиқди. Филиппинликлар эса дунёдаги энг қони қайноқ халқ ҳисобланар экан. Тадқиқотга кўра, анча эҳтиросли ҳамда бахтли одамлар ё инглиз тилида, ё испан тилида сўзлашар экан.

Gullup дунёнинг 150 мамлакатида кундалик эҳтирослар бўйича сўров ўтказди.  Тадқиқотларда бешта савол берилган. Бу сўров 2006-2007 йилларда ўтказилган.