Фидель Кастро ҳали ҳам тирик юрганига ҳайрон

Фидель-Кастро

Кубанинг собиқ раҳбари Фидель Кастро маҳаллий Granma газетасига интервью берди. “Озодлик ороли” отасининг 87 ёшга тўлиши муносабати билан эълон қилинган материалда Фидель Кастро ҳали ҳам тирик юрганига ҳайрон қолишини айтиб ўтган.

Бу ҳақда BBCRussian хабар тарқатди. Гап шундаки, 2006 йилда шифокорлар унда оғир хасталик аломатларини аниқлашган ҳамда у кўп яшамаслиги тахмин қилинган эди. “Мен умрим яна 7 йил давом этади, деб ўйламагандим”, дейди Кастро.

Фидель Кастро ҳақидаги материал унинг таваллуд айёми эртасига — чоршанба куни Куба коммунистик партияси расмий сайтида эълон қилинди.

Кастро 2006 йилда соғлиғи туфайли ҳокимиятдан кетади, орадан икки йил ўтиб, ҳам олий қўмондон, ҳам президент сифатида ўз ваколатларини укаси Рауль Кастрога тўлиқ ўтказади.

“Манга қўйилган ташхис қатъий эканлигига ишонч ҳосил қилгач, ўйламасдан Президент ваколатларини топширишга қарор қилдим”, дейди у.

У, шунингдек, Шимолий Кореядан 1980-йилларда қурол-яроғ олганлигини, аммо ўша пайтдаги СССР раҳбари Юрий Андропов зарурат туғилганда оролни муҳофаза қилишга ёрдам бера олмаслигини айтиб огоҳлантирганини айтади. “Агар ўшанда бизга АҚШ ҳужум қилганида, ёлғиз курашишга тўғри келарди”, ёдга олади Куба раҳбари.

Шу билан бирга, ўшанда СССР Кубага қурол етказиб беришга тайёргарлигини маълум қилган. Аммо Кубанинг “миллионлик армияси”ни қуроллантиришга “бошқа дўстлар” қараб туришмаган.

“Ветеран, намунали аскар ўртоқ Ким Ир Сен бизга 100 дона Калашников автоматларини ва ўқ-дориларини юборади. Бу учун бир тийин ҳам сўрамади”, дейди Кастро.

SHARE