Германияда “жинссиз” фуқаролар пайдо бўлади

DeutschlandГермания Федератив Республикаси Европа Иттифоқида биринчи бўлиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларда шахснинг жинсини танлаш имкониятини яратиб бермоқда. Унга кўра, жорий йил 1 ноябридан ота-оналар туғилган фарзандининг жинсини эркак ёки аёллигини белгилаш билан бир қаторда, очиқ қолдириши ҳам мумкин. Бу ҳақда Spiegel журнали ёзади.

Süddeutsche Zeitung  газетасига кўра, мазкур қарор жинслар ўртасидаги дискринимациянинг олдини олишда ўзига хос инқилобдир. Аммо нашрга кўра, ушбу гендер белгини қўйиш бошқа ҳужжатларда қандай акс этиши номаълумлигича қолмоқда. Хусусан, паспортда албатта “F” (аёл) ва “M” (эркак) категорияларини танлаши керак бўлади. Лекин германияда “жинссиз” шахсларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмаган.

Германия оила қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра, учинчи категория “Х” сифатида белгиланган. Мазкур қонун май ойида қабул қилинган бўлиб, эндигина у маълум қилинди. Австралия эса бундан олти ҳафта муқаддам дунёда биринчи бўлиб ўз жинсини танлашда учинчи категорияни жорий қилган эди.