Таниқли актёр Дияс Раҳматов вафот этди

np_5czarЎзбек киносининг таниқли арбоби Дияс Раҳматов оламдан ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Кино-театр.ру сайтининг ёзишича, актер шу йилнинг 19 август куни вафот этган.

Дияс Раҳматов 1937 йилнинг 28 февралида таваллуд топган бўлиб, 2008 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлади.

У 1959 йили Тошкент театр-рассомлик институтининг актёрлик факультетини тугатган. 1957 йилдан бери Ўзбек миллий академик драма театрида (собиқ Ҳамза) ишлаб келаётган эди.

«Суюнчи» (1982), «Келинлар қўзғолони» (1984), «Армон» (1986), «Майсаранинг иши» (1988), «Абдуллажон» (1991), «Бомба» (1993), «Ат-Термизий» (1998), «Феллини» (1999), «Кичкина одамлар» (2008) ва қатор бошқа фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган.

Диас Раҳматов, шунингдек, театр ва кино соҳасидан ташқари, ўзбек дубляжида ҳам самарали меҳнат қилиб, ўнлаб, юзлаб қаҳрамонларга овоз берган. Жумладан, Георгий Вицин ўзбек киноихлосмандлари орасида айнан Диас Раҳматов овози билан машҳур эди.

SHARE