Ўзбекистон делегацияси Душанбедаги халқаро конференцияда қатнашмоқда

"Ховар" АА
“Ховар” АА

Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев бошчилигида 6 кишилик делегация қатнашмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Бишкекдаги элчихонасига асосланиб Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

«Шуни сизга маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси нотаси билан Тожикистон тарафига қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев бошчилигидаги 6 кишилик делегация рўйхати тақдим этилган. Мазкур ахборотнинг ҳаққонийлигини Конференция ташкилий қўмитаси ёки Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали текшириб кўришингиз мумкин», дейилади Ўзбекистон элчихонаси баёнотида.

Маълумки, шу йилнинг 20-22 август кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда сув ҳамкорлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади. “Ховар” ахборот агентлиги хабарида келтирилишича, мазкур халқаро тадбирда 70 га яқин мамлакатдан 900 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашишини маълум қилган.

Шу пайтгача конференцияда Ўзбекистон делегациясининг қатнашишига оид турли маълумотларга юрганди. Хусусан, айрим манбалар қатнашмаслигини маълум қилган эди. «Ватадош» шарҳловчиси эса бу конференция Ўзбекистон учун ўзига хос аҳамиятга эга эканлигини маълум қилганди.