Москвада мигрантлар учун ташкил этилган чодирлар тугатилган

011

Москвада ноқонуний мигрантларни вақтинчалик сақлаш учун ташкил этилган чодирлар ёпилган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб, BBCRussian хабар тарқатди.

Чет эл фуқароларининг бир қисми депортация қилинган, қолган 234 нафари эса Северный поселкасидаги хорижлик фуқароларни сақлаш марказига жойлаштирилган.

Июль ойида Москвада 900 кишига мўлжалланган лагерь ташкил этилган эди. РФ ИИВ Москва шаҳар бош бошқармаси мутасаддиси Вячеслав Козловнинг  айтишича, чодир лагерлардан шаҳардаги мавжуд стационар пунктларда жойлар қолмагач, фойдаланилган.

Мигрантлар бўйича суд қарори чиқарилган бўлиб, улар ўз юртларига кетгунга қадар ўша ерда қўним топишганди.

Ушбу лагерлар юзасидан инсон ҳуқуқлари фаоллари жиддий эътироз билдириб келаётган эди.

SHARE