Бухоро яҳудийлари конгресси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

    А.Ильясов ("Жахон" AA)
    А.Ильясов (“Жахон” AA)

    2013 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандов бошчилишидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

    Учрашувда маданий ва гуманитар йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш хусусида фикр алмашилди.

    АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси делегацияси Ўзбекистон мустақиллигининнг 22 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларида, шунингдек, Самарқанд шаҳрида очиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун ташриф буюришган.