Саудия қироли ўз фуқаросини озишга буюрди

7saudi-fat-man

Саудиялик шифокорлар олдида жиддий муаммо турибди. Гап шундаки, улар Холид ибн Мосхан Шаърийнинг ҳаётини сақлаб қолишлари керак. Euronews’нинг хабар беришича, Шаърийнинг вазни 610 килограммни ташкил қилади ҳамда у яқинда касалхонага ётқизилди.

Йигитни ўз уйидан олиб чиқиш ҳақиқий қутқарув амалиётига айланиб кетди. Шаърий ўз уйини сўнгги икки ярим йил давомида тарк этмаган.

“Қутқарув амалиёти”да маҳаллий фуқаролик мудофааси ҳамда Қизил Хоч бўлими ходимлари иштирок этишди. Уйнинг деворини бузишга тўғри келади. Шундан сўнг Холид ибн Мосхан Шаърийни бир амаллаб юк машинасига ортишиб, самолёт бортига олиб чиқишди. У Ар-Риёддаги касалхонада даволаниши керак.

Шаърийга тиббий ёрдам кўрсатишни Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул Азиз ал-Сауд шахсан ўзи тайинлаган. Таҳлилларга кўра, мамлакатдаги фаровонлик боис ҳар уч саудияликнинг бири ортиқча вазн касаллигидан азият чекади.

SHARE