Ўзбекистон Душанбе конференциясида трансчегаравий сувдан фойдаланишда адолат тамойилларига амал қилишга чақирди

    "Ховар" АА
    “Ховар” АА

    Ўзбекистон Республикасининг Тожикистонда сув ҳамкорлиги халқаро конференцияда иштирок этган делегацияси раҳбари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев трансчегаравий сув бўйича ҳамкорликни адолат тамойиллари асосида амалга ошириш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

    «Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувни тежаш учун суғоришнинг замонавий тежамкор технологияларини жорий қилиш ва ўзаро келишилган ҳолда сув ресурсларини бошқариш тизимини татбиқ этишга асосий эътиборни қаратиш керак», деди у.

    Унинг сўзларига кўра, бу Марказий Осиё минтақасида аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади. Ҳамроевнинг қайд этишича, дунёдаги ҳар қандай салбий ҳодиса, асосан, сув ресурсларининг адолатсиз тақсимланиши ёки у-бу кимнинг ҳуқуқлари поймол қилинишидан келиб чиқмоқда. «Биз бунга эътибор қаратишимиз ва муносабат билдиришимиз зарур», қайд этди вазир ўринбосари.

    Шавкат Ҳамроев муҳокамалар давомида айтилган ҳамда бошқа мамлакатларда самарали қўлланилаётган трансчегаравий дарё сувларидан фойдаланиш бўйича механизмлар Марказий Осиё амалиётига ҳам жорий қилинмоғи кераклигини қайд этди.