Фаластинлик йигит Facebook’нинг нозик нуқтасини топди

download (2)

Фаластинлик Ҳалил Гретег Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг шахсий саҳифасини бузишга муваффақ бўлган.

Ҳеч қаерда ишламайдиган фаластинлик йигит бир неча марта Facebook тармоғидаги муаммолар ҳақида ёзган бўлса-да, унга ҳеч ким эътибор қаратмайди. У ўзига эътибор қаратишларини истаб, Цукербергнинг шахсий саҳифасини бузишнинг уддасидан чиққан.

Euronews’нинг ёзишича, у ижтимоий тармоқлар “даҳоси”нинг саҳифасида АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ агенти Эдвард Снодун номидан хабар қолдиради. Дастурчи йигит ўз ишидан мамнун:  “Мен фаластинлик бир йигит сифатида Facebookдаги муаммони топишга муваффақ бўлганимдан ғоят хурсандман. Ахир фаластинлик Facebookнинг нозик жойини топди, бу улкан тармоқ ва супер-гигант компаниядир”, дейди у.

Ҳалил Шретег ахборот технологиялари йўналишида таҳсил олган бўлиб, Facebookда ўзаро “дўст” бўлмаса-да, ҳар қандай фойдаланувчи саҳифасида хабар қолдириш йўлини топди.