Гулнора Каримова: “Агар “иномаркалар” рулида давлат хизматчилари эмас, кўпроқ жасур тадбиркорлар бўлганида эди…”

shapka_22072013
Гулнора Каримова © Фонд Форум/kun.uz

Кеча “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”, “Меҳр нури” ва бошқа бир қатор жамоат ташкилотлари раҳбари Гулнора Каримова Чирчиқдаги медиа-лагерда ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари билан мулоқот уюштирган.

Мазкур учрашувни kun.uz сайти онлайн тарзда ёритиб борди.

Kun.uz’нинг ёзишича, бутун Ўзбекистондан йиғилган ёш журналистлар иштирок этишади, сиҳатгоҳда салкам икки ҳафта давом этадиган фаолият давомида ўзбекистонлик ва, баъзи ҳолатларда, чет эллик журналистлар, ОАВ ходимлари иштирокидаги маҳорат дарсларида иштирок этишади. Медиа-лагерлар ёш журналистларнинг ижодий ва касбий маҳоратларини оширишга қаратилган.

Гулнора Каримовага берилган илк савол чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳақида бўлди. “Мен учун бу – оғриқ. Чунки [хорижда] қайсидир муассасадан чиқаётганингда, [ўз ватандошларингни] кўриб: “У бу ерда эмас, у ерда ишласа ҳам бўларди-ку”, – деб ўйлайсан”, деб жавоб беради Г. Каримова. Унинг айтишича, ҳар ким, ҳар бир ўзбек оиласига яқин жойда ишлашни хоҳлаган бўларди: “Ўзбеклар жаҳон бўйлаб саёҳат қилиб юришга ўрганмаган халқ. Касбий билимга эга бўлган ва хорижга ишлашга кетаётган ёшларимизнинг 80-90 фоизи Ўзбекистонда ишлаши мумкин, агар тегишли дастурлар ишлаб чиқилса, тегишли мотивация бўлса”.

Гулнора Каримов, шунингдек, Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. “Бизда энг бадавлат ва энг кам таъминланган одамлар ўртасидаги фарқ ҳеч қачон катталашиб кетмаган. Ҳали дунё бўйлаб саёҳат қилсангиз, кўрасиз: бу биздаги энг катта муваффақият… Халқимиз ҳар доим тадбиркор бўлган, ҳатто Совет Иттифоқи даврида ҳам ҳеч қаерда хусусий тадбиркорлик бўлмаган вақтда бизда ҳеч бўлмаганда новвойхона ва шунга ўхшашлар мисолида бўлган. Иқтисодчилар ҳам тасдиқлашлари мумкин”, дейди у.

Гулнора Каримова Ўзбекистон йўлларидаги хорижий компанияларнинг автомобилларини давлат хизматчилари ва уларнинг қариндошлари, турмуш ўртоқлари ҳайдашини айтиб ўтган.

Унинг фикрича, тадбиркорларимиз хорижий машиналар рулига ўтиришга қўрқишади. “Агар “иномаркалар” рулида давлат хизматчилари эмас, кўпроқ жасур тадбиркорлар бўлганида эди… Улар нимагадир масъул эканликлари, жавобгар эканликларини яширишмайди”, деб иқтибос келтиради kun.uz сайти.

Гулнора Каримова, шунингдек, Ўзбекистонда ҳалол бизнес қилиш жуда қийинлигини айтиб ўтган.

SHARE