Ўзбекистон Олий хўжалик суди раиси алмашди

177974b52150300Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси этиб Козимжан Камилов сайланди. У шу пайтга қадар Тошкент шаҳар хўжалик судини бошқариб келаётган эди.

Олий хўжалик судини шу пайтга қадар Дилмурод Мирзакаримов бошқараётган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси Президент тақдимига биноан Сенат томонидан сайланади.

Олий хўжалик суди расмий сайтида эса эски раҳбар ҳали ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.

SHARE