Bramson ORT College: “Бош мақсадимиз — сифатли таълим. Барча саъй-ҳаракатимиз Сизнинг келажагингизга қаратилган”

34002

Нью-Йоркдаги аксарият коллежлар зўр таълим хизматлари ва дастурларини таклиф қилади, лекин Bramson ORT College нотижорат мактаб таълими тақдим қилиш сирини сақлай олган ягона коллеждир.

Bramson ORT College икки йиллик нотижорат коллеж бўлиб, қулай шарт-шароитларга эга ҳамда тегишли тартибда давлат органларидан рўйхатдан ўтказилган таълим дастурларини таклиф қилади. Бундан ташқари, дастурлар Бухгалтерия, Бизнес бошқаруви (менежмент), Компьютер технологиялари тизимлари, Электрон технологиялар, Тиббий ёрдам ва Офис технологиясини ҳам қамраб олади.

Биз бугунги кунда Параюридика, Фармацевтика техникаси, Қайта тикланадиган энергия ва Ўйинларни дезайнлаштириш ва дастурлаш йўналишларида ҳам Associate Degree дастурларини тақдим қилаяпмиз. Биз кичик гуруҳларда курсларни таклиф қиламиз, бу амалиётда керак бўладиганлар билимларни индивидуал эътибор асосида олиш имкониятини беради. Бугун оғир иқтисодий шароитда ота-оналар ва ўрта таълим битирувчилари Bramson ORT Collegeнинг афзал жиҳатларини ҳисобга олишлари керак. Коллеж яхши стипендияларга эга бўлган тўловга эга. Шунингдек, коллеж карьера амалиёти, ишга жойлашишга кўмаклашиш, илғор талабаларга молиявий ёрдам ва бошқа таълим имкониятларини таклиф этади.

Мактаб поезд, метро ва автобуслар сингари асосий жамоат транспорти қатнови мавжуд бўлган қулай жойда жойлашган. Квинсдан E, F, N, R, ва M метро йўналишлари орқали ёки Long Island темир йўли орқали келиш мумкин. Бруклиндан метронинг D йўналиши ва турли автобуслардан фойдаланиш мумкин.

Кўпроқ маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат ёки телефон қилинг: 69-30 Austin Street Forest Hills NY, (718) 261-5800 ёки Бруклиндаги 8109 Bay Parkway Brooklyn NY, (718) 261-5800.

 Чегараланган вақт ичида Bramson ORT Collegeга ҳужжат топширинг ва ўқишга киринг ҳамда Сиз ўз контракт тўловингиздан 500 доллар миқдорида стипендияга эга бўласиз. Кузги қабул учун рўйхатга олиш давом этмоқда. Дарслар 2013 йил 10 октябрдан бошланади.

Умумий қоидалар/Камситишга қарши қайднома

Bramson ORT College ўз таълим дастурлари ва фаолиятида ирқи, терисининг ранги, келиб чиқиш миллати, жинси, жисмоний имконияти чекланган ёки чекланмаганлиги, ёши, фахрийлик мақоми, жинсий ориентацияси ёки вазнига қараб камситмайди. Қуйидаги шахслар дискриминацияга қарши сиёсатга оид талабларни ишлаб чиқишга масъулдирлар:

Стеси Рожер-Гордон — персонал бўйича директор, ходимлар ўртасида мазкур қоидаларга риоя этилишига масъул координатор. 69-30 Austin Street

Forest Hills, NY  11375

718-261-5800, ext 149

sroger@ortopsusa.org

Стиф Ҳаррис:

Факультет адъюнкти, талабалар ўртасида мазкур қоидаларга риоя этилишига масъул координатор.

69-30 Austin Street

Forest Hills, NY  11375

718-261-5800

sharris@ortopsusa.org

SHARE