Гулсанам Мамазоитова Ўзбекистон халқ артисти бўлди

1375600278_931Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига мувофиқ, “Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она-юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ шахслар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлан”ди.

Мукофотланганлар орасида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Гулсанам Мамазоитова ҳам бор.

Республика ёш томошабинлар театри актрисаси Дилбар Абдулазизова ва Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри актёри Одинахон Нарзуллаева “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан тақдирландилар.

Шунингдек, актриса Муяссар Бердиқулова, хонандалар Тўлқинбой Жабборов, Азизахон Каримова, Муҳсимжон ва Яҳё Мўминовлар, Айгуль Надирова, Бозор Рамазонов ва Абдурашид Йўлдошевлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлдилар.