Самарқандда Мирзо Улуғбек ҳайкали бузилмаган

2035-360x260

Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир қатор интернет нашрларида эълон қилинган Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек ҳайкали бузиб ташлангани ҳақидаги хабарларга раддия берди.

12news.uz сайтининг ёзишича, шаҳар марказидаги Университет бульваридаги улуғ мутафаккир олим, давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали бузилгани ҳақидаги хабарларга ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Бу ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди. Университет бульварининг бир чеккасида Амир Темур, иккинчи чеккасида Алишер Навоийнинг ҳайкали бор эди. Бундан бир неча йил муқаддам Алишер Навоийнинг ҳайкали реставрация қилиниб, Алишер Навоий номидаги боғда ўрнатилди. Мирзо Улуғбек ҳайкали эса ўзи бунёд этган расадхона — Самарқанднинг энг баланд нуқтасида қайта таъмирланган ҳолда жойлаштирилган”, дейди ҳокимият вакили.