Америкалик конгресмен “Шарқ тароналари”нинг очилиш маросимида қатнашди

274723Хабарингиз бор, Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу халқаро мусиқа анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва ЮНЕСКО Бош директори Ирина Бокова ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар қатнашди.

“Шарқ тароналари” халқаро фестивалида Америкадан ҳам санъаткорлар ва расмийлар қатнашмоқда. Хусусан, АҚШдан махсус таклиф этилган санъаткор, апачи қабиласи вакили Кеннет Данканнинг мусиқий чиқиши кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Оташнафас санъаткор флейта ва урма чолғу орқали ҳинду қабилаларининг авлоддан авлодга ўтиб келаётган бетакрор мусиқасини намойиш этмоқда.

“Шарқ тароналари” халқаро фестивали тантанали очилиш маросимида, шунингдек, АҚШ Конгресси вакили Жеймс Патрик Марон ҳам қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мусиқа анжумани иштирокчиларига йўллаган табригида айтиб ўтди ва ушбу меҳмонлар иштирокидан мамнун эканлигини маълум қилди.

Жеймс Патрик Морак демократик партиядан бўлиб, 1991 йилдан бери Виржиния вакили сифатида Конгресснинг Вакиллар палатасида хизмат қилиб келади.

SHARE