“Ўзбекистон ҳаво йўллари”да багажингиз йўқолиб қолса…

    UK-31001-Uzbekistan-Airways-Airbus-A310-300_PlanespottersNet_139108

    Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 июлдаги буйруғи билан Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Киритилган ўзгартишга кўра, ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш шартномалари, жумладан чартер шартномалари асосида ташилади.

    Ҳаво транспортида ташиш шартномасига биноан ташувчи йўловчи ва унинг багажини чиптада кўрсатилган парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасидан жой бериб белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини, йуловчи багажини топширган бўлса — багажини белгиланган манзилга етказиб, уни йўловчига ёки йўловчи тайинлаган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Йўловчи белгиланган тариф буйича парвоз учун, ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ багаж бўлган такдирда эса — бундай багаж учун ҳам ҳак тўлаш мажбуриятини олади.

    Ташувчи ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш шартномасини ташиш йўналишининг исталган манзилида қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:

    йўловчи томонидан парвоз бошланадиган, тугайдиган ва транзит мамлакатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган божхона, чегара, санитария-карантин талаблари ва ҳаво транспортида ташишга тааллуқли бошқа талаблар бузилса;

    агар йўловчи соғлиғининг ҳолати ҳаво транспортида ташишнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб қилса ёхуд йўловчининг ўз хавфсизлигига ёки бошка шахсларнинг хавфсизлигига таҳдид солса, бу хол тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланса, худди шунингдек тартибсизлик келтириб чиқарса ва бошқа йўловчиларга ташиш шартномасининг шартларида назарда тутилган хизматларни кўрсатиши учун ташувчига имконият бермаса;

    ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари йўловчи томонидан парвоз хавфсизлигига таҳдид турдирадиган ёхуд ҳаво кемаси ичидаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ва мол-мулкига таҳдид туғдирадиган тарзда бузилса.

    Ташувчи парвозларнинг йўналишлари ва жадвалларини, йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш тарифларини, аэропортларда ва ҳаво кемасининг ичида хизмат кўрсатиш шартларини эълон қилиши ҳамда аҳолининг (мижозларнинг) эътиборига етказиши шарт.

    Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вактда — йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш ва ташиш учун тўланган сумманинг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

    Чиптанинг эгаси вафот этган ёки соғлиғи оғирлашган ҳолатларда йўловчи, унинг вакили ёки тегишли ҳуқуққа эга бўлган шахслар чиптанинг пулини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

    Учиб келган рейс йўловчиларига багаж топширилганидан кейин талаб қилиб олинмаган багаж уни олиб келган ташувчи ҳисобидан сақлаш ва бундай багажнинг эгасини қидириш ҳамда уни эгасига етказиб беришни ташкил этиш учун аэропортнинг тегишли хизматига топширилади.

    Ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 3 ой сақланади ва аэропортнинг тегишли хизмати томонидан йўқ қилинади.

    Чет эллик ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб килиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 7 кун сакланади ва уни олиб келган та шувчининг рейси билан қайтариб юборилади.

    Қимматбаҳо металлар, қимматбахо, яримқимматбаҳо тошлар ҳамда табиий марваридлар ва бошка шунга ўхшаш предметлар йўқ қилинмайди.

    Багажларни йўқ қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар, шунингдек уларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи видео ва фото материаллар тегишли аэропортда сақланади.

    Етказилган зарар ёки зарарнинг кўпайиши жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги натижаси эканлигини ташувчи исботлаб берган бошқа ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий нормаларига мувофиқ зарар учун тўланадиган товоннинг миқдори камайтирилиши ёки зарарни қоп лашдан халос этилиши мумкин.

    Расмийлаштирилган чипта ва олдиндан банд қилинган жойга эга бўлган йўловчига ташувчи томонидан ҳаво кемасидан жой бериш рад этилган бўлса ва бу йўловчининг белгиланган вақтдан ортиқ учиш пунктида ушланиб қолишига сабаб бўлса, йўловчига етказилган зарар ташувчи томонидан компенсация тўлови ёки бепул қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали қопланади.

    Парвоз ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.

    Йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан қуйидаги бепул қўшимча хизматлар кўрсатилади:

    бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошка алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;

    парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошка тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;

    ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;

    кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қуйиш ва қайтишни таъминлаш;

    чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлик харажатларни тўлаш.

    Қуйидаги ҳолларда йўловчига компенсация тўловлари тўланмайди: йўловчи бошқа рейсда учишдан бош тортса ва чипта учун тўланган пулнинг мажбурият бажарилмаган қисми доирасида жойида тўлаб беришни талаб қилса;

    йўловчи ташувчининг чипта олиш ва рўйхатдан ўтишга келиш муддатлари билан боғлиқ талабларига риоя қилмаса;

    йўловчи парвоздан четлатилганда;

    йўловчи рўйхатдан ўтиб, учиб кетиш жойига келмаса;

    рейсда йўловчига уни чиптасида кўрсатилган классдан юқорироқ классда қўшимча ҳақ олмасдан ташиш таклиф этилса;

    ташув бепул амалга оширилаётган бўлса.

    Мазкур тузатишлар ички ишлар вазири      Б. Матлюбов, Хусусийлаштириш, монополиядан чицариш ва рацобатни ривожлантиришдавлат цумитаси раиси      А. Абдулҳакимов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. Иноятов, Давлат божхона қўмитаси раиси 3. Дусанов, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси   X. Мирзахидов, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Бош директори  В. Тян томонидан имзоланган, яъни келишилган ва Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўктазилган.