Google қозоқча гапиришга ҳозирлик кўрмоқда

photo_31441

Шу кунларда қозоқ тилини Google Translateга қўшиш бўйича ишлар изчил олиб борилмоқда. Google Translate хизматининг маълум қилишича, ҳозирги кунда ушбу хизмат 71 та тилда таржималарни автоматик тарзда амалга оширилади. Аммо хизматнинг маълум қилишича, ушбу тиллар оиласида қозоқ тили ҳам яқин келажакда пайдо бўлиши мумкин.

“Жамоамиз таржима тилларини рўйхатини кенгайтиришни режалаштирган ва қозоқ тили Сизнинг ёрдамингизда навбатдаги таржима қилинадиган тил бўлиши мумкин. Агар қозоқ ва инглиз тилида бемалол гаплаша олсангиз, ўз ёрдамингизни аяманг”, деб мурожаат қилади хизмат вакиллари.

  Tengrinews.kz сайтининг ёзишича, ушбу хизмат йил охиригача ишга туширилиши мумкин. Wikibilim.kz фонди раҳбари Рауан Кенжеханулининг айтишича, мазкур фонд қозоқ тилининг интернет ҳамжамиятига интеграцияси билан шуғулланади. Чунончи, wikipedia’нинг қозоқча контентини бойитиш, қозоқ тилига ва қозоқ тилидан бошқа тилларга автомат таржима қиладиган дастурлар устида иш олиб борилмоқда. Унга Қозоғистон Республикаси Президенти девони раҳбари Карим Масимов (собиқ Бош вазир) бош-қош бўлмоқда.

Wikipedia’нинг қозоқ тилидаги хизматида 203 мингдан ортиқ, ўзбек хизамтида эса 127 мингдан ортиқ материаллар бор.