Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмероннинг қанотини қирқишди

Brit

Буюк Британия парламенти қуйи палатаси мамлакатнинг Суриядаги вазиятга ҳарбий аралашувда иштирок этишига оид ҳукумат ҳужжатини қўллаб-қувватламади. Узоқ давом этган қизғин дебатлардан сўнг 285 нафар парламентарий қарши, 272 нафари қўллаб-қувватлаб овоз берди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаслигини айтган бўлса-да, «тегишли тартибда» Буюк Британия мазкур амалиётда қатнашишини маълум қилди. У нимани назарда тутди — номаълум.

Қироличанинг мудофаа вазири Филип Ҳаммонд Буюк Британия мазкур амалиётда қатнашмаслигини айтиб, ҳарбий амалиёт Буюк Британиянинг иштирокисиз ҳам давом эттирилишини маълум қилди.

Британиялик вазирга кўра, АҚШ Буюк Британия парламенти қароридан хурсанд бўлмайди. «Бизнинг позициямиз ҳарбий амалиёт ўтказишни қабул қилади», деди у.

АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши мандатисиз ҳам Сурияга ҳарбий аралашиш мумкинлиги ҳақида ахборот кампанияси тескари натижага олиб келди, деб ёзади ИТАР-ТАСС. Негаки, ҳозирнинг ўзида НАТОнинг 12 мамлакати ҳарбий амалиётда иштирок этишдан бош тортди.

The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ ўз ҳамкорлари иштирокисиз ҳам ҳарбий амалиётларни амалга ошириши мумкин. Бунда ҳам БМТ Хавфсизлик кенгаши мандати олинмаслиги мумкин. Бугун Конгресс Обаманинг бу борадаги тегишли қарорини қўллаб-қувватлаш учун муҳокамага киришади.